Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Қирғизистоннинг 240 млн долларлик қарзини кечиб юборди
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қирғизистонга кредитлар бўйича молиявий талабларни тартибга солиш бўйича келишувни маъқуллади.
Маълум қилинишича, тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталида жойлаштирилган.
Ҳужжатда "2017 йил 30 мартига кўра, Қирғизистоннинг Россия олдидаги қарзи 240 млн долларни ташкил қилиши" айтилган.
Таъкидланишича, бу сумманинг 100 фоизи бир вақтнинг ўзида кечиб юборилиши керак.
Қарзнинг ҳисобдан чиқарилиши Россиянинг Қирғизистон ривожланишига ёрдам кўрсатиши доирасида амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
09:14
Трамп: Украинада тинчлик кўпчилик ўйлагандан ҳам яқин
23:13 / 06.07.2026
Путин Украина билан урушни тугатмоқчи – Трамп
21:57 / 06.07.2026
Украина дронлари илк бор Омск нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди
20:20 / 06.07.2026