3 май куни «Туркистон» саройида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таъсис этган «Олтин қалам» XII Миллий мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бу йилги «Олтин қалам» танловида 520 журналист 9 минг 500 га яқин материали билан қатнашди. Бош Миллий мукофотга «Тафаккур» журнали таҳририяти сазовор бўлди. Ғолиб жамоа махсус диплом, «Олтин қалам» кўкрак нишони, статуэткаси ва мамлакатимизда белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди. Интернет журналистика йўналишида қаторасига иккинчи йил «Кун.uz» мухбири совриндор бўлди

«Олтин қалам» XII мукофоти учун халқаро танлов ғолиблари ва совриндорлари

Бу йилги тақдимотдан кейин жамоатчиликда танловнинг ўтказилиши тартиби кўпдан-кўп эътирозларга сабаб бўлмоқда. 

Таниқли журналист Санжар Саиднинг «Олтин қалам-2017» кимларнингдир шахсий томорқасига айланган танлов бўлиб қолгани ҳақидаги кескин фикрлари ортидан бошқа бир номдор журналист Беҳзод Қобулов бу мавзуга анча босиқлик билан атрофлича тўхталди.

Беҳзод Қобулов интернет журналисти ҳам ҳисобланиб, «Кун» сайтида «Ўқитувчига осилмаган сен қолувдинг ўзи!», «Журналистлар учун яшил чироқ ёндими?», «Ўрта Чирчиқ деҳқон бозори»да: Тартибсизлик, терминал муаммоси ва мухбирни сотиб олишга уриниш», «Чемпион-2016. Бекобод шамоли Бразилияда эсди» ва