Тошкентда бўлиб ўтаётган Бокс бўйича 29-Осиё чемпионати ҳам якуний босқичга кирди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 9 нафар боксчи ўз вазн тоифаларида финал ва жаҳон йўлланмаларини нақд қилди.
Таъкидлаш ўринлики, бугун яна бир ўзбекистонлик боксчи, ярим финалда қозоғистонлик Василий Левитга имкониятни бой берган Санжар Турсунов -91 кг вазн тоифасида Германияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун рингга кўтарилади.
Умуман бугун 5та вазн тоифасида финал ва ЖЧ йўлланмаси учун жанглар бўлиб ўтади. Соат 14:00да бошланадиган кундузги баҳсларда дастлаб 56 кг вазн тоифасида ЖЧ йўлланмаси учун курашадиган боксчилар куч синашади. Булар:
56кг. Нима Доржи (Бутан) – Симон Макараве (Индонезия)
Риомей Танака (Япония) – Гаурав Бидҳури (Ҳиндистон)
Финал. Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон) – Жиавей Жианг (Хитой)
60кг. Адилет Курметов (Қозоғистон) – Чу-эн Лай (Тайпей)
Аараши Морисака (Япония) – Фарранд Папенданг (Индонезия)
Финал. Шива Цапа (Ҳиндистон) – Элнур Абдураимов (Ўзбекистон)
75кг. Брама Ҳендра Бетаубун (Индонезия) – Азиз Очилов (Туркманистон)
Абдул Муин Азиз (Сурия) – Эумир Марсиал (Филиппин)
Финал. Донгюн Ли (Ж. Корея) – Исроил Мадримов (Ўзбекистон)
Кечки жанглар.
81кг. Шаббос Ниғматуллоев (Тожикистон) – Адли Ҳафиз Моҳд Паузи (Малайзия)
Маниш Панвар (Ҳиндистон) – Али Аваис Хон (Покистон)
Финал. Бектемир Мелиқўзиев (Ўзбекистон) – Йерик Алжанов (Қозоғистон)
-91кг. Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Салар Ғуломий (Эрон)















