Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Қора денгизда чўккан кемасида бўлган ўқ-дори қутилари Туркия соҳилларига чиқиб қолди
Туркиянинг Сакарё вилояти соҳилларига Россия ҳарбий-денгиз кучларининг 27 апрелда Қора денгизда чўкиб кетган "Лиман" разведкачи кемасидаги ўқ дорилар солинган қутилар тўлқин билан чиқариб ташланди.
Қутини Қорасув ҳудудида балиқчилар аниқлашган ва бу ҳақда маҳаллий маъмуриятга хабар беришган.
Бундан бир кун аввал Кайнаржа ҳудудида "Лиман"га тегишли бўлган иккита ўқ-дорили қути аниқланганди.
Ўртача ўлчамдаги "Лиман" кемаси Қора денгизда Того байроғи остида келаётган юк кемаси билан тўқнашиб кетганди.

Бунинг оқибатида кема шикастланиб, Туркия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати жамоаси кема экипажини қутқариб олгандан 3 соат ўтиб чўкиб кетганди. Тўқнашув Туркия соҳилларидан 18 денгиз мили узоқлигидаги Килёс бурни яқинида юз берган.

Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026