Москвадаги Қизил Майдонда бошланган Ғалаба парадида об-ҳаво шароити туфайли авиация самолётлари иштирок этиши бекор қилинди. Бу ҳақда журналистларга Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
"Москва ҳудудидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Қизил майдондаги Ғалаба парадида авиация иштирок этиши бекор қилинди. Парадда иштирок этишга тайёрланган самолётлар ва вертолётлар аэродромга қайтарилди", дейилган хабарда.

















