Жаҳон | 02:40 / 10.05.2023
58783
4 дақиқада ўқилади

Украина Марказий Осиё етакчилари Москвадаги парадда иштирок этишини «дўстона бўлмаган қадам» деб атади

Украина ТИВ Путин ўз нутқида «украинларнинг ўлдирилиши, украин шаҳар ва қишлоқлари вайрон қилиниши, украин болаларининг ўғирланиши ҳамда Украинанинг босиб олинган ҳудудлари аҳолисига қарши қатағонларни оқлагани»ни таъкидлаган.

Фото: Юрий Смитюк / ТАСС

Украина ТИВ Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарларининг 9 май куни Москвадаги Қизил майдонда ўтказилган Ғалаба парадидаги иштироки юзасидан баёнот берди.

«Иштирокчиларга ўнинчи йилдирки Россиянинг Украинага қарши асоссиз тажовузкор урушида қатнашаётган ҳарбий техникалари намойиш этилди», – дейилган баёнотда.

Украина ТИВ қайд этишича, «ҳарбий жиноятларда айбланиб қидирувга берилган» Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўз нутқида «украинларнинг ўлдирилиши, украин шаҳар ва қишлоқлари вайрон қилиниши, украин болаларининг ўғирланиши ҳамда Украинанинг босиб олинган ҳудудлари аҳолисига қарши қатағонларни оқлади».

«Маросимдан бир кун олдин РФ украин заминига янада кўпроқ ўлим ва кўпроқ вайронгарчиликлар келтириш учун Украина бўйлаб 25 та қанотли ракета, жумладан 15 тасини Киевга қарата учирди», – дейилган баёнотда.

Баёнотда ушбу мамлакатлар раҳбарларининг иштироки «Украинага нисбатан дўстона бўлмаган қадам сифатида баҳоланган. «Биз ушбу хорижий мамлакатлар раҳбарларининг Европада Иккинчи жаҳон уруши давридан буён мисли кўрилмаган урушни бошлагани билан мақтанаётган ҳарбий жиноятчи ёнида туриб оммавий тадбирда иштирок этишини Украинага нисбатан ахлоқсиз ва дўстона бўлмаган қадам, ўз ҳаёти ва озодлиги учун курашаётган украин халқига нисбатан илтифотсизлик кўриниши сифатида қараймиз», – дейилган баёнотда.

Шунингдек, унда 78 йил муқаддам нацизм устидан қозонилган ғалабага Марказий Осиё ва Кавказ халқлари беқиёс ҳисса қўшгани таъкидланади: «Улар энди Кремл томонидан нацизм устидан ғалаба қозонганлар билан ҳеч қандай алоқадор бўлмаган сохта акцияда иштирок этиш учун фойдаланиш тақдирига лойиқ эмас».

Парадда нутқ сўзлаган Владимир Путин «яна бир бор Россияга қарши ҳақиқий уруш очилгани»ни айтиб, ўзи томонидан Украинада бошланган урушни Россия давлатчилиги келажаги билан боғлади. Шу билан бирга, у анъанавий қадриятлар, русофобия ҳақида ҳам гапирди ва «Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш»га ваъда берди.

Ўз навбатида, Украина ҳукуматини Путин «жиноий режим» деб атади, Украинани қўллаётган Ғарбни эса можаро қўзғашда айблади. «Тизгинсиз амбициялар, такаббурлик ва тийиқсизлик муқаррар равишда фожиаларга айланади. Украина халқи ҳозир бошдан кечираётган фалокатнинг сабаби айнан шу. У давлат тўнтариши ва унинг асосида шаклланган ғарб хўжайинларининг жиноий режимининг гаровига айланди, уларнинг шафқатсиз, худбин режаларини амалга оширишда савдо воситаси бўлди», – деди РФ президенти.

МДҲ давлатлари раҳбарларининг иштирокини у «аждодларимизнинг жасоратига миннатдорлик муносабати» деб атади: «Улар биргаликда курашдилар ва биргаликда ғалаба қозонишди – СССРнинг барча халқлари умумий Ғалабага ҳисса қўшишди».

Путиннинг чиқишини собиқ СССР ҳудудидаги етти давлат раҳбарлари тинглашди – Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.

Аввалига парадда Путиннинг ёнида фақат Қирғизистон президенти Садир Жапаров бўлиши кутилаётганди, аммо сўнгги лаҳзаларда Россия дипломатияси МДҲнинг бошқа мамлакатлари етакчиларини ҳам Москвага сафар қилишга кўндиргани маълум бўлди.

Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 78 йиллиги билан ташкиллаштирилган парадда 8 минг атрофида ҳарбий хизматчи, жумладан Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар қатнашчилари ҳозир бўлишди. Парадда хавфсизлик нуқтайи назаридан авиация ҳаракатланмади, шунингдек Қизил майдондаги ҳарбий техникалар ҳам олдинги йиллардагидан анча камроқ эди, майдондан ўтган ягона танк Т-34 бўлди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди