Феноменал мавсумдан сўнг «Монако» футболчилари Европа топ-клубларнинг бош трансфер мақсадларига айланиши турган гап.

Бенжамен Менди (Франция)
Чап қанот ҳимоячиси, 22 ёш
Нархи (бу ерда ва кейинги сатрларда — transfermarkt.com маълумотларига кўра): 9 млн. евро

Яқин яқингача Менди «Марсель»да шунчалик ноўнғай ўйин кўрсатар эдики, «учранглилар»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда журналистлик қилаётган Эрик ди Меко Бенжамин қачондир Франция терма жамоасида тўп сурадиган бўлса, каламуш еб юборишини ваъда қилган. «Монако»да футболчи анча ўсди ва ди Мекони ваъдасининг устидан чиқариш ва «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Ман Сити» ва «Ливерпуль» каби Англия топ-клублари эътиборини ўзига жалб қилишга муваффақ бўлди. Санаб ўтилган сўнгги икки клубга чап қанот ҳимоячиси жуда керак — Гвардиола Клишига ўринбосар излаб юрибди, Клопп эса қанотдаги туйнукларни номинал таянч яримҳимоячиси Милнер билан ямаб юрибди.
Жибрил Сидибе (Франция)
Ўнг қаннот ҳимоячиси, 24 ёш
Нархи: 14 млн. евро

Ўтган ойнинг ёзида «Лилль» ҳимоячиси Монакода эмас, Лондонда пайдо бўлиши мумкин эди — уни «Арсенал» ўз сафига чорлаганди. Сидибе рад жавобини берди — келиб чиқиши Малидан бўлган француз ҳимоячиси асосий таркиб ўйинчиси бўлишни истарди, Венгер томонидан ваъда қилинган бир мавсумдаги 25та ўйин уни қониқтирмади. «Монако»да ўтказилган ўта муваффақиятли мавсумдан сўнг унга жиддийроқ клуб — «Барселона» қизиқиш билдирган. Ҳозир Каталония клубида ўнг қанот ҳимоячиси позициясида номинал яратувчи Серхио Роберто ўйнамоқда, Алейш Видаль эса ёзда жамоани тарк этишга ҳозирлик кўрмоқда. Сидибедан ташқари, «Барселона» қисқа рўйхатига португалиялик Канселу ва Суареш, шунингдек «Рома»дан Бруно Перес ва ЦСКАдан Марио Фернандес ҳам кирган.




















