Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореянинг янги президенти қасамёд қилди, ўзига бош вазир танлади
Жанубий Кореянинг бир палатали парламентида (Миллий йиғилиш) янги сайланган президент Мун Жэ Иннинг қисқача қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Шундан сўнг у халққа мурожаат қилди, бу жараён телевидение орқали трансляция қилинди.
«Тобуро» Демократик партияси вакили Мун Жэ Ин президентлик сайловида 41,1 фоиз (13,4 млн фуқаро) овоз олиб ғолиб бўлди ва расман янги лавозимга киришди. Оммабоплик бўйича иккинчи номзод Хон Жун Пхёни сайловчиларнинг 24,03 фоизи (7,85 миллион киши) қўллаб-қувватлаганди.
Янги президент расман мамлакат қуролли кучлари қўмондонлигини қабул қилди. Биринчи қадам сифатида бош қўмондон Штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбарининг КХДР билан боғлиқ вазият ҳақидаги маърузасини тинглади. У Корея Республикаси ҳарбийлари жанговар шайликни сақлаб тургани ва исталган лаҳзада Шимолий Кореянинг эҳтимолий провокацион хатти-ҳаракатларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди.
Ёнҳап агентлиги маълумотига кўра, у мамлакат бош вазирлигини Чолла-Намдо провинциясининг 65 ёшли губернатори Ли Нак Ёнга таклиф қилган.
У бугун ҳукумат таркибини ва ўз маъмуриятидаги тайинловларни эълон қилади.
Мамлакатда муддатдан илгари сайлов собиқ президент Пак Кин Ҳе коррупцион можаро туфайли импичмент қилиниши ортидан ўтказилди.
Мун Жэ Ин 2012 йилги сайловларда Пак Кин Ҳега кичик фарқ билан ютқазганди. У аввалги маъмуриятларни Шимолий Кореянинг ракета ва ядро қуролланишини тўхтата олмаганликлари учун танқид қилиб келган. Ин Шимолий Корея билан босим ва санкцияларни сақлаб қолган ҳолда икки томонлама мулоқот олиб боришни қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026