Ҳадемай ёз фасли ҳам кириб келади. Демак, машиналарни мутахассислар кўригидан ўтказиб, унинг совутгич тизимларини кўздан кечириш мақсадга мувофиқ. Аммо, бу борада яна бир усул бор. Сиз томи йўқ, яъни кабриолет автомобил харид қилишингиз мумкин. Американинг Индианаполис шаҳрида бўлиб ўтадиган Mecum кимошди савдосида ушбу русумдаги машиналарнинг энг ноёблари ва ажойибларини учратиш, ёқиб қолганини харид қилиш мумкин бўлади. 16-21 май кунлари бўлиб ўтадиган савдоларда 4 млн долларлик 1933 йилда ишлаб чиқарилган «Дюзенберг» ҳамда бирмунча арзонроқ ва 1960-йилларда ишлаб чиқилган машиналар намойиш этилади.
Plymouth Prowler, 1999

Икки эшикли ретрородстер 1997-2002 йилларда чекланган миқдорда ишлаб чиқилган бўлиб, нархи 40-50 минг доллар туради.
Chrysler 300H, 1962

1962 йилда ишлаб чиқилган 123 дона кабриолетлардан бири 300Н (380 от кучига эга V8 моторли, рулнинг гидрокучайтиргичи ва тугмачали автомат узатмалар қутиси). Нархи тахминан 90-110 минг доллар туради.
Studebaker Super Lark Daytona Convertible, 1963

Американинг афсонавий моделининг 4,7 метрлар келадиган «ихчам» намунаси 1967 йилда тўхтатилган. Avanti R2 289 CI V8 двигатели 225 от кучига тенг, узатмалар қутиси автоматик. Нархи 90-100 минг доллар атрофида.
Buick GS Stage 1, 1970

Модел номидаги ҳарфлар Gran Sport деб талқин қилинган эди. Бу машиналар General Motors корпорациясининг масл-карлар бозоридаги асосий намояндалари эди. 360 от кучига эга ва тўлиқ таъмирланган ушбу машина 175-200 минг долларга баҳоланмоқда.
Chrysler New Yorker Convertible, 1960

Кондиционерли ҳашаматли кабриолет томни йиғиш бўйича электр узатмага эга. Уч босқичли автоматик узатмалар қутиси ва рул гидрокучайтиргичли машина 55-75 минг долларга сотлши мумкин.

























