Франция чемпионатининг 37-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда чемпионлик учун кураш олиб бораётган икки жамоа ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
«Монако» ўз уйида «Лилль»ни қабул қилиб, Радамель Фалькаонинг дубли Бернарду Силва ва яна бир автогол эвазига 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, «ПСЖ» «Сент-Этьен» меҳмони бўлиб, Эдинсон Кавани ва Лукас Моураларниг дубли эвазига йирик 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтадиган бўлди.
ЕЧЛ йўлланмасини ҳал қилган «Ницца» ўз уйида «Анжер»га имкониятни бой бериб қўйган бўлса, «Лион» ўта муҳим учрашувда ғалаба қозонди. Еврокубоклар учун лионликларнинг асосий рақиби бўлиб турган «Бордо» ва «Марсель» эса ўзаро ўйинда ғолибни аниқлай олишмади.
Ушбу турдан кейин «Монако» ҳисобидаги очколар сони 89тага етди ва жамоа «ПСЖ»дан битта кам учрашув ўтказган ҳолда уларни 3 очкога ортда қолдирмоқда. Қолган икки учрашувда жамоа бир очко тўплашнинг уддасидан чиқа олса ҳам чемпионликни қўлга киритади. «Лион» эса бугунги натижаси билан 4-ўринни нақд қилди ва келгуси мавсумда Европа Лигасида иштирок этадиган бўлди.
Франция 1 лигаси, 37-тур

Монако – Лилль 4:0 (2:0)
Голлар: Фалькао (6, 69), Бернарду Силва (45), Алонсо (89, автогол).
Монако: Субашич, Жемерсон, Сидибе, Фабиньо, Глик, Лемар, Бакайоко, Бернарду Силва, Моутинью (Каррильо, 90), Мбаппе (Менди, 83), Фалькао (Жермен, 78).
Лилль: Меньян, Коне, Бериа, Коршья, Алонсо, Слити, Мавуба, Амаду (Биссума, 70), Кишна (де Превиль, 64), Бензия (Балули, 70), Эдер.
Огоҳлантиришлар: Жемерсон (48), Слити (51), Мавуба (58).
Сент-Этьен – ПСЖ 0:5
Голлар: Кавани (2, 72), Лукас Моура (38, 78), Дракслер (90).
Сент-Этьен: Рюффье, Малькюи (Пьер-Габриэль, 80), Погба, Теофиль-Катрин, Перрен, Амума, Верету, Монне-Паке, Сельнэс, Севе (Корнье, 56), Берич (Тофт-Содерлунд, 69).
ПСЖ: Трапп, Максвелл, Кимпембе, Менье, Тиаго Силва (Маркиньос, 46), Верратти (Ло Чельсо, 79), Рабьо, Дракслер, Матюиди, Лукас Моура (Гонсалу Гедеш, 79), Кавани.
Огоҳлантиришлар: Севе (27), Ло Чельсо (85).
















