“Ўзавтосаноат” АК ва Франциянинг “Пежо Ситроен” гуруҳи ўртасида Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этиш бўйича битим имзоланди. Бу ҳақда Kun.uz'га “Ўзавтосаноат” матбуот хизмати хабар берди.
Янги «Uzbekistan Peugeot Citroёn Automotivе» қўшма корхонаси “Peugeot Citroen” гуруҳи ва “Ўзавтосаноат” АК томонидан барпо қилинмоқда.
Ҳужжатга кўра, янги корхона “Жиззах” эркин иқтисодий зонасида, Тошкентдан 200 км. узоқликдаги ҳудудда қурилади.
Завод “Peugeot” ва “Citroёn” брендлари остида йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади.
Устав капитали 30 млн еврога тенг қўшма корхона ҳар икки томоннинг тенг улуши асосида фаолият юритади. Лойиҳа бўйича умумий инвестиция қарийб 130 млн еврога тенг.
“Пежо Ситроен” гуруҳи янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш жараёнларини жорий қилишда ва мутахассислар малакасини оширишда кўмак кўрсатади. Завод ишлаб чиқаришни бошқариш, маҳсулот сифати, етказиб бериш ва савдо масалаларида “Пежо Ситроен”нинг замонавий тизими бўйича иш олиб боради. Шу билан бирга, автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни жалб қилиш йўли билан биринчи йилнинг ўзидаёқ янги қўшма корхонада 50 фоизга маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш кўзда тутилган. Бугунги кунда “Ўзавтосаноат” АК таркибида 30 га яқин йирик заводлар ва 160 дан ортиқ ўрта ва кичик корхоналар айнан маҳаллийлаштириш дастури асосида иш олиб боради.
Қурилиши режалаштирилаётган қўшма корхонада йилига 16 000 та автомобиль ишлаб чиқарилади. Уларни Ўзбекистонда, шунингдек, узоқ ва яқин хориж давлатларидаги экспорт бозорларида сотиш режалаштирилмоқда.
32 миллионлик аҳолига эга Ўзбекистонда саноатни ва автомобиль бозорини ривожлантириш учун етарлича салоҳият ва имконият бор.
“Енгил тижорат автомобиллари сегменти Ўзбекистонда ўзлаштирилмаган ягона транспорт воситасининг тури эди. Ушбу лойиҳанинг татбиқ этилиши маҳаллий автомобиль саноати ривожида яна бир дадил қадам бўлади. Аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилувчи янги қўшма корхона Ўзбекистон саноатининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади”, - дея таъкидлади “Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раисининг ўринбосари Рустам Юсупов.
“Ушбу лойиҳа бизнинг 5 йилликка мўлжалланган тараққиёт дастуримизга тўла мос келади ва бу “Пежо Ситроен” гуруҳи учун енгил тижорат автомобилларининг савдосини ривожлантириш ва ҳудудий кенгайиш учун яна бир катта имкониятдир. Биз қўшма корхона ташкил этилишида асосий фактор бўлган Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсан қўллаб-қувватлашларини ҳамда ўзбек ҳамкорларимиз билан конструктив мулоқотни жуда юқори баҳолаймиз”,














