EXPO-2017 кўргазмасига бир ойдан кам вақт қолди. Остона шаҳрида қурилишлар ниҳоясига етказилмоқда, иншоотлар таъмирланмоқда ва тозаланмоқда - буларнинг барчаси фавқулодда режимда кечмоқда, чунки тез орада бу ерга нуфузли хорижий меҳмонлар ташриф буюради. Nur.kz шу мавзуга оид маълумот ва суратлар билан бўлишди.

Сайёҳлар Остонадан яхши таассуротлар билан қайтиши керак.
Остона шошилинч тартибга келтирилмоқда - нафақат кўргазма ўтадиган сўл қирғоқ кўркамлаштирилмоқда, балки шаҳарнинг диққатга сазовор бўлмаган жойларига ҳам эътибор қаратилмоқда.


Пойтахтда эскирган уй-жойлар бузилмоқда - Ғалаба проспектида бир неча икки қаватли уйлар йўқ қилинди. Тез орада бу ерда бирорта уй қолмайди - уларнинг ўрнида хиёбонлар барпо этилади.


Ажабланарлиси шуки, вокзал ёнидаги беш қаватли уй ҳам бузиладиган бинолар рўйхатига тушган. Яқиндагина бу ерда ҳаёт қайнаётган эди, бугун эса бўм-бўш қолган уй "ўз ҳукми"ни кутиб тургандек гўё.


Шаҳарда ўсимликлар кам ўсса-да, Остонани яшил шаҳарга айлантириш керак. Мангулик проспекти бунча арчани ҳали кўрмаган эди.


Энди ҳеч қачон ўт ўсмаган ерлар ҳам кўкаламзорлаштирилади. Қуруқ ер унумдор тупроқ билан қопланмоқда.






































