Жамият | 17:53 / 18.05.2017
22978
1 дақиқада ўқилади
Видео: Хитойлик шифокорлар операция вақтида жанжаллашиб кетди
Хитойлик икки тиббиёт ходими жарроҳлик амалиёти вақтида ўз муносабатларига ойдинлик киритиб олишга қарор қилишди. Уларнинг муштлашиши жараёни видеоси Shanghaiist томонидан эълон қилинган.
Бу видео Хэнань вилоятидаги Ланькао шаҳрида жойлашган шифохонада рўй берган. Кадрларда кўриш мумкинки, аввалига ҳамшира шифокор билан баҳслашишни бошлайди, кейин унга ташланиб қолади. Бундан жаҳли чиққан шифокор эса унга қаттиқ жавоб зарбаларини йўллайди.
Айни вақтда полиция ҳодиса бўйича текширув бошлаган. Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, клиника ходими ушбу жанжал рўй берган вақтда операция бошланмагани ҳақида айтган, аммо кадрлар бунинг тескарисини кўрсатади.
Мавзуга оид
11:30 / 01.11.2024
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар ўзаро жанжаллашди
09:34 / 04.07.2024
Сергелида тунда жанжал содир бўлди. Гумондорлар ушланган
14:38 / 17.06.2024
Тошкентда бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар ўртасидаги жанжалда икки киши жароҳат олди
17:06 / 13.06.2024