Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Уйнинг шифтидан 120 мингга яқин асалари топилди
АҚШнинг Декейтер (Жоржия штати) шаҳрилик аёл Лиза Ормундт ўз уйида доимий равишда учиб юрадиган асалариларни пайқагандан сўнг асаларичи (асаларичилик билан шуғулланувчи мутахассис)ни чақиртирди. Мутахассис хоналардан бирини кўздан кечириш жараёнида шифтда доимий равишда яшовчи 120 мингдан ортиқ ҳашаротларни аниқлади, деб хабар бермоқда CBS News.
Асаларичи Бобби Чэйссон асалариларнинг аниқ қаерда жойлашганини аниқлаш мақсадида иссиқлик камерасидан фойдаланди, ҳамда шифтда уларнинг уясини топди.
Олти соат давомида асаларичини арилар 15 марта чақди. У уядан ҳашаротларни тортиб олиш мақсадида вакуумли насосдан фойдаланди ва уларни катта канистрларга жойлаштирди.
«Унинг айтишича, бу уянинг ташкил топганига камида 2 йил бўлган», - деди Ормундт. Қўшимча қилинишича, аёл бу уйда тахминан тўққиз йилдан бери яшайди.
Чэйссон уя бу қадар катта бўлишини кутмаганди. У шифтдан гипсокартонни ечиб олган. Мутахассис тахминан 60 килограмм асал ва мумкатакни чиқариб олди.
Қўшниларнинг Ормундтга айтишича, уйнинг аввалги эгаларида ҳам худди шундай муаммо пайдо бўлган экан. Шунинг учун шифт тозаланганидан сўнг, Чэйссон шифт ва иккинчи қават ўртасида ҳашаротлар бошқа қайтиб келмаслигини учун махсус иситувчи материал қўйиб қўйди.
Мавзуга оид
09:47
Норвегияда АҚШ дипмиссияси ёнидаги терактда гумон қилинганлар қўлга олинди
23:00 / 11.03.2026
Ғарбий Европада АҚШ-Эрон урушининг биринчи кунида сирли радиостанция ишга тушди
22:40 / 11.03.2026
Мантиқсиз уруш. Уни бошлаганлар қандай тугатишни билмаяпти
21:04 / 11.03.2026