Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Венесуэлада намойишчиларга қарши мерганлардан фойдаланишмоқчи
Венесуэладаги юқори лавозимли ҳарбийлар мамлакат ҳукумати сиёсатига қарши норозилик намойишларида иштирок этаётганларга қарши курашда мерганлардан фойдаланиш бўйича тайёргарлик кўришга топшириқ берган. Бу ҳақда El Nuevo Herald хабар бермоқда. Нашр аудиоёзувларни тақдим этган, унда Венесуэла минтақавий қўмондонлиги учрашувидаги мулоқот ёзиб олинган.
Таъкидланишича, мерганлардан фойдаланиш ҳақидаги буйруқни армия генерали Хосе Рафаэль Торреальба Перес берган. Ёзиб олинган суҳбатда ҳарбийлар намойишчиларга қарши мерганлардан фойдаланиш қонунга қанчалик тўғри келиши ва шундан сўнг юз берадиган эҳтимолий таҳдидларни ҳам муҳокама қилган.
Нашр маълумотига кўра, учрашувда армия, ҳарбий-ҳаво кучлари ва Венесуэла миллий гвардияси вакиллари иштирок этган ҳамда у тахминан уч ҳафта аввал мамлакат шимоли-ғарбидаги Баркисимето шаҳридаги ҳарбий базада бўлиб ўтган.
«Мерганлар билан ишлайдиган шахсларни тайёргарликдан ўтказа бошланг, бунда биринчи бўлиб руҳий ва жисмоний синовлардан фойдаланинг», - деган Торреальба аудиоёзувда.
Унинг сўзларига кўра, «биз мерганларни қўйишга мажбур бўладиган вақт келади, ҳамда мен бу ҳолатга тайёр бўлишимни истайман».
Манбанинг билдиришича, ёзувдаги овоз айнан шу генералга тегишли.
Бу маълумотлар Венесуэла ҳарбийларининг, намойишчиларга нисбатан ўқ отар қуролдан ҳеч қачон фойдаланмаганликлари ҳақидаги баёнотларига зид келади.
«Биз ўқ отар қуроллардан фойдаланмаймиз. Бизда шундай вазиятларда милтиқ, тўппонча ёки пулемётлар йўқ», - дея айтиб ўтганди мамлакат мудофаа вазири Владимир Лопес аввалроқ.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада жорий йилнинг 4 апрелидан бошлаб мамлакат ҳукумати ва унинг етакчисига қарши оммавий кўча намойишлари бўлиб ўтмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 35 киши ҳалок бўлган. Намойишлар Олий суднинг мамлакат парламенти ҳокимиятини чеклаш ҳақидаги қароридан сўнг бошланди.
Мавзуга оид
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
19:07 / 25.04.2026