«Аваза» миллий сайёҳлик зонасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида музокаралар бошланди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Махсус маросимдан сўнг, давлат раҳбарлари «яккама-якка» шаклида музокаралар ўтказмоқда.
Ўзбекистон-Туркманистон олий даражадаги учрашуви кун тартибига икки қўшни давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари қўйилган.
Шунингдек, президентлар минтақавий ва халқаро сиёсат масалаларини муҳокама этишади.
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари учрашуви якуни бўйича икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
















