Жамият | 17:15 / 22.05.2017
9585
1 дақиқада ўқилади

Бектемир туманида наша экилган ҳовли аниқланди

Фото: Depositphotos

2017 йилнинг 18 май куни, тахминан соат 10:50 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори 2017” тадбири давомида Бектемир тумани Обод ер кўчаси 88-дала ҳовлисида фуқаро Александр Игнатевич Бучковский қонунга хилоф равишда 13 туп “наша” гиёҳвандлик воситасини экиб, етиштираётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.  
              
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.И.Бучковскийга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ва етиштириш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Шунингдек, Бучковскийни бошқа жиноятларга алоқадорлигини текшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид