Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Саудия Арабистони ва БАА Иванка Трамп жамғармасига 100 миллион доллар ажратади
Саудия Арабистони ва БАА АҚШ президентининг қизи Иванка Трампга тегишли жамғармага 100 миллион доллар ажратади. Фонд тадбиркор аёллар ва кичик бизнес эгаларига кўмак бериш билан шуғулланади, деб хабар бермоқда The Washington Post.
Трампнинг сўзларига кўра, у АҚШ ва бошқа давлатларда аёллар ўрнини янада оширишни мақсад қилган.
Таъкидланишича, айни дамда ташкил этилаётган жамғарма Яқин Шарқдаги аёлларнинг молиявий ёрдам олиш ва иқтисодий бозорларга бемалол кира олишларига кўмак кўрсатиши керак.
Аввалроқ Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Дэвид Кушнер раввиндан Саудия Арабистонига, Америка раҳбари Дональд Трампнинг ушбу давлатга ташрифи давомида бориш учун рухсат олишгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:07 / 13.07.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил йўналиш қуради - ОАВ
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026