18:06 / 23.05.2017
3899

Манчестер жанубида махсус амалиёт ўтказилмоқда

Фото: BBC

Полициянинг махсус бўлинмалари Манчестер шаҳри жанубидаги уйлардан бирида махсус амалиёт ўтказди. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар тарқатди.

Нашрнинг ёзишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Фэллоуфилд туманидаги уйлардан бирига киришдан аввал портлаш содир этишган.

Бундан олдинги хабарларда стадиондаги теракт бўйича текширувлар доирасида 23 ёшли шахс қўлга олингани ҳақида айтилганди.

Мамлакат бош вазири Тереза Мэй Манчестерда теракт содир этган террорчи шахси аниқланганини маълум қилган. Террорчининг исми тергов манфаатлари юзасидан ҳозирча ошкор қилинмади.

Манчестер полицияси Manchester Arena стадионида 22 май, душанба куни содир бўлган портлашдан сўнг кучайтирилган режимда ишламоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, стадиондаги портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлган, 59 киши жароҳатланган. Бундан ташқари, бир неча бола бедарак йўқолган.

Top