16:17 / 23.05.2017
23301

Манчестерда теракт бўйича илк гумонланувчи қўлга олинди (фото)

Манчестер полицияси Arndale Centre савдо марказида ўтказилган рейд вақтида 23 ёшли йигитни қўлга олди. Ушбу ҳудудда бироз олдинроқ «қаттиқ товуш» чиққач, эвакуация ишлари ўтказилганди.

Қўлга олинган шахс стадиондаги терактга алоқадорликда гумон қилинмоқда, аммо унинг алоқадорлиги ҳозирча аниқланмаган.

Айни вақтда савдо маркази жойлашган Чорлтон ва Эштон туманлари ҳудудидаги кўчалар ёпиб қўйилган.

Бундан олдинроқ мамлакат бош вазири Тереза Мэй теракт ижрочисининг шахси аниқлангани ҳақида маълумот берганди.

Манчестердаги портлаш америкалик поп-қўшиқчи Ариана Гранденинг концертидан сўнг, 23 майга ўтар кечаси юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, Manchester Arena стадионидаги портлашда 22 киши ҳалок бўлди ва 59 киши жабрланди. Бу Буюк Британия ҳудудида 2005 йилдан буён ўтган вақт ичида содир этилган энг йирик терактдир.

Top