Колокольцевнинг икки кунлик ташрифи вақтида унинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов билан учрашувлари ҳамда ички ишлар ҳудудий органлари бўлимларига ташрифи белгиланган.
Россия делегациясининг Ўзбекистондаги ташрифи дастурининг илк банди унинг Самарқанддаги ёдгорлик мажмуасига ташрифи бўлди. Колокольцев бу ерга дафн қилинган Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этди ва унинг қабрига гулчамбар қўйди.











