3D-босма ёрдамида композит материаллардан тайёрланган 20 × 1 м ўлчамли икки босқичли ракета енгил вазни ва тежамкорлиги билан ажралиб туради. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, у трансатлантик рейсларда ишловчи стандарт Boeing 737'га нисбатан анча кам ёқилғи сарфлайди. 

Electron 150 килограммгача бўлган сунъий йўлдошларни орбитага олиб чиқишга қодир. Компания режаларига кўра, у бир йилда 120 марта ишга туширилади - бу АҚШга нисбатан деярли беш карра кўп. Ракетанинг ҳар бир ишга туширилиши минимал қийматга эга бўлади - тахминан 5 миллион доллар атрофида. 

Фото: Rocket Lab 

Янги Зеландияда ишлашнинг мураккаб жиҳатлари кучли шамоллар билан изоҳланмоқда, бироқ Electron икки ўқли назорат тизими билан жиҳозланган, бу унга йўналишдан узилмаслик имконини беради.