Индонезия пойтахтида иккита теракт содир этилди
Индонезия пойтахти Жакарта шарқида содир бўлган иккита портлашда уч нафар полициячи ҳалок бўлди. 10 нафарга яқин киши жароҳатланган.
Портлаш бир неча дақиқа фарқ билан мамлакат пойтахтининг шарқий қисмида жойлашган автовокзалда содир бўлган.
“Британиянинг Манчестер шаҳрида портлаш бўлди. ИШИД террорчилари қўшнимиз Филиппиндаги Марави шаҳрида теракт уюштирди. Бу теракт бутун дунё бўйлаб террорчилик тўлқинининг янги хуружидир”, - деди Индонезия полицияси вакили Ирджен Сетьо Васисто BBCга интервью берар экан.
Унинг сўзларига кўра, полицияда яқин вақт ичида амалга ошириши режалаштирилган терактлар ҳақида маълумот бор. Аммо у қачон ва қаерда амалга оширилиши номаълумлигича қолмоқда.
Теракт гувоҳларидан бири, Эка исмли шахснинг айтишича, портлаш ҳудди зилзила каби қаттиқ бўлган.
Халқаро тинчликни сақлаш институтининг ижрочи директори Бапак Тауфик Андрининг фикрича, ушбу теракт мамлакат полициясидан ўч олиш мақсадида амалга оширилган.
Мавзуга оид
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024
Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди. Эрдўған Қозонга ташрифини якунламоқда
20:55 / 23.10.2024
Анқара яқинидаги ҳарбий заводга ҳужум қилганлар йўқ қилинди
18:50 / 23.10.2024