07:31 / 25.05.2017
17984

Манчестердаги теракт ижрочиси отаси Триполида ҳибсга олинди

Фото: telegraph.co.uk

Манчестердаги терактни ижро этишда гумон қилинаётган Салмон Абедининг отаси Рамазон Абеди Ливия пойтахти Триполида ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Маълум қилинишича, аксилтеррорчилик бўлими Рамазон Абедини Триполи яқинидаги Айн-Зардаги уйи ёнида қўлга олган. 

Гувоҳларнинг маълум қилишича, қуролланган кишилар унинг қўлига кишан солиб, ўзлари билан олиб кетишган. 

Аввалроқ Манчестер полицияси твиттерда Манчестердаги майдонда терактни амалга ошириш иши бўйича 5-гумонланувчини ҳибсга олганини маълум қилганди.   

Таъкидланишича, ҳибсга олинган эркак қўлида бир пакетни ушлаб турган. Эркак Манчестердан 27 км узоқликда жойлашган Уиган шаҳрида қўлга олинган.

Top