Спорт | 09:55 / 25.05.2017
11233
2 дақиқада ўқилади

Моуриньо еврокубокларда рекорд ўрнатди

«Манчестер Юнайтед» Европа лигаси финалида «Аякс» устидан зафар қучди. Стокҳольмдаги «Френдс-Арена» стадионида бўлиб ўтган баҳс англияликлар фойдасига 2:0 ҳисобида ҳал бўлди.

«МЮ» устози Жозе Моуриньо еврокубокларни учта ҳар хил жамоа билан ютиб олган тарихдаги учинчи мураббийга айланди. Португалиялик мутахассис бунга қадар ЕЧЛда «Интер» ва «Порту» билан, УЕФА кубогида эса «Порту» билан ғолиб чиққанди. Моуриньодан ташқари, Рафаэль Бенитес («Валенсия» билан УЕФА Кубоги-2004, «Ливерпуль» билан ЕЧЛ-2005 ва «Челси» билан ЕЛ-2013) ҳамда Удо Латтек («Бавария» билан ЕЧК-1974, «Боруссия» Дортмунд билан УЕФА Кубоги-1979 ва «Барселона» билан Кубок эгалари кубоги 1982) ҳам учта турли жамоа билан еврокубокларда тенгсиз бўлишганди.

Бундан ташқари, Моуриньо ЕЧЛ ва ЕЛ/УЕФА Кубогини биттадан кўп марта ютиб олган илк мураббийга айланди.

Мавзуга оид