Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Тошкентда электрлаштирилган тезюрар темир йўли ҳалқаси лойиҳасини тасдиқлади
Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкентда икки изли электрлаштирилган тезюрар темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорни имзолади.
Электрлаштирилган тезюрар икки изли ҳалқа темир йўли Тошкент шаҳрига асосий магистрал киришлар билан туташтирилади, бу эса йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш, ер усти жамоат транспорти ва шаҳар автомобиль йўлларига тушадиган юкламани камайтириш, шуниндек, экология ва атроф-муҳитни яхшилаш имконини беради.

Ҳужжатга кўра лойиҳа қиймати 320,1 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга 2018 йилнинг 1 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига лойиҳанинг техник-иқтисодий баҳоланишини тасдиқлаш учун киритиш вазифаси юклатилди.

Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазири биринчи ўринбосари - «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Раматов зиммасига юкланди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026