Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда электрлаштирилган ҳалқа темир йўли қурилишига 320 миллион доллар ажратилади
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тошкентда электрлаштирилган тезюрар икки изли ҳалқа темир йўли қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун жами 320,1 миллион доллар ажратилади. Қурилиш ишлари Тошкент шаҳрида 2017-2021 йиллар давомида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Жорий йилда ушбу электрлаштирилган тезюрар ҳалқа темир йўл қурилишига давлат бюджети томонидан 25,3 миллион доллар маблағ ажратилади. Беш йил давомида эса Ўзбекистон Республикасининг инвестициялар дастури орқали 159,8 миллион доллар сафарбар этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон реконструкция ва ривожланиш фонди мазкур лойиҳага 20 миллион доллар ажратиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, Хитойнинг Эксимбанки томонидан эса 115 миллион доллар миқдорида кредит берилади.
Тошкентда тезюрар ҳалқа темир йўл қурилишини амалга оширишда Хитойнинг илғор технологияларидан фойдаланилади. Шунингдек, Хитойнинг замонавий тезюрар электропоездлари сотиб олинади.
Мавзуга оид
12:50
Оҳангарон полигонидаги ёнғин учун “Махсустранс”га қарийб 684 млн сўмлик компенсация ҳисобланди
17:14 / 17.07.2026
Чилонзор туманини электр узилишлари қамраб олди
11:40 / 17.07.2026
Тошкент – Бекобод қатновига замонавий электропоезд чиқарилади
05:32 / 17.07.2026