Бугун 27 май куни Англия, Испания ҳамда Германияда кубок ўйинлари ўтказилади.

 

“Айнтрахт Франкфурт” – “Боруссия Дортмунд” 27 май, 23:00 (Тошкент)

Финалга йўл

“Айнтрахт”финалга чиқиш учун анча тер тўкди. Жамоа ўтказган 5та баҳснинг 3тасида пенальтилар серияси орқали ғолибликка эришди. Жамоа “Магдебург”, “Ингольштадт”, “Ганновер” “Арминия” ҳамда “Боруссия Мёнхенгладбах” устидан ғалаба қозониб финалга чиқди.

“Боруссия” ҳам финал йўлланмасини қўлга киритиш учун ўйинларда икки бор пенальтилар сериясида “омадини синаб кўрди”. Дортмундликлар “Айнтрахт Трир”, “Унион”, “Ҳерта”, “Шпортфройнде Лотте” ҳамда “Бавария”ни мағлуб этиб, финалга чиқишди.

Ўзаро ўйинлар

Бундеслигадаги ўйинларда жамоалар ўз уйида ғалабага эришишга муваффақ бўлишди. “Боруссия” ўз уйида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, “Айнтрахт” ўз майдонида 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Тахминий таркиблар

Ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилар

“Айнтрахт” таркибида Вольф, Маскарель, Хасебе ҳамда Штендера ўтказиб юборади. Орденезнинг ўйиндаги иштироки эса сўроқ остида турибди.

“Боруссия” сафида Вайгл ҳамда Ларсен ўйиднда иштирок эта олмайди. Гётце, Пищек, Шмельцер ҳамда Шюррленинг финалдаги иштироки сўроқ остида турибди.

 

“Арсенал” – “Челси” 27 май, 21:30 (Тошкент)

Финалга йўл

Жамоалар мусобақани 1/32 финалидан бошлади.

“Арсенал” финал йўлланмасини “Престон", "Саутҳемптон", "Саттон Юнайтед", "Линкольн Сити"ва "Манчестер Сити"ни таслим этиб қўлга киритди. Жамоа 5та ўйинда рақиб дарвозасига 16та гол киритиб, ўз дарвозасидан икки бор тўп ўтказиб юборди.

“Челси” финалга "Петерборо Юнайтед", "Брендфорд", "Вулверҳэмптон", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенҳэм" жамоаларини мағлуб этиб чиқди. “Челси” эса 5та ўйинда рақиблар дарвозасини 15 маротба ишғол қилган бўлса, ўз дарвозасидан 3та гол ўтказиб юборди.