Элчихоналар ҳудудидаги портлаш: Кобул теракти қурбонлари сони 100 нафардан ошди
31 май куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида президент саройи ва қатор элчихоналар ҳамда муҳим идоралар жойлашган ҳудуд яқинида кучли портлаш рўй берди.
Айни вақтга келиб, Пажвок агенти мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар беришича, портлаш қурбонлари сони 100 нафардан ошган, 380 киши жароҳатланган. Вазирлик бундан олдинроқ 19 қурбон ҳақида маълум қилганди. ОАВда эса қурбонлар сони 80 нафарни ташкил этаётгани хабар қилинганди.
Портлаш кучи шу қадар кучли бўлганки, воқеа жойидан юзлаб метр масофадаги биноларда шикастланиш қайд этилган, деразалар тўкилиб тушган.
Полиция маълумотига кўра, Германия элчихонаси яқинида портловчи қурилмалар билан тўлдирилган автомобиль портлаган. Портлаш туфайли Франция, Эрон, Япония ва Ҳиндистон элчихоналари, шунингдек, Синьҳуа агентлиги бюроси биноси шикастланган.
Update: Dozens killed and more than 100 wounded in #KabulBalst#AFG
— Pajhwok Afghan News (@pajhwok) May 31, 2017
Photos from Social Media pic.twitter.com/xa3kev3iJ9
Tolo News агентлиги Афғонистон ИИВга асосланиб берган хабарга кўра, сув ташувчи автоцистерна портлатилганди.
Би-би-си хабарига кўра, портлаш туфайли Эрон элчиси, Япония элчихонасининг икки ходими, Германия элчихонасининг бир неча хизматчиси, шунингдек, Би-би-си телеканалининг журналистлари жароҳатланган. Tolo TV телеканали ҳамда Moby медиагуруҳининг ходимлари ҳалок бўлганлар орасида.
Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Мавзуга оид
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:11 / 07.10.2024
Қашқадарёда газ-заправкада портлаш содир бўлди
10:06 / 12.09.2024