Ироқнинг ғарбидаги Хит шаҳрида содир этилган портлашда 13 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда "Ас-Сумария" телеканалига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги. Яна 22 киши жароҳат олган.
Гувоҳларнинг айтишича, портлаш шаҳар марказидаги мактаблардан бирининг ёнида содир этилган.
Портловчи моддани террорчи-худкуш ҳаракатга келтирган. Ҳозирча бирорта террорчилик ташкилоти ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

















