Жамият | 16:12 / 01.06.2017
10684
2 дақиқада ўқилади

Испания курортларидан бирида 6 ёшли қизчанинг ҳаёти хавф остида қолди

Британиялик Алекс Морган ўзининг Facebook саҳифасида Испаниядаги оилавий таътил давомида 6 ёшли қизалоғидан айрилиб қолишига бир баҳя қолгани ҳақида ҳикоя қилди. 

Воқеа Канар оролларидаги Rubicon Palace меҳмонхонаси ҳудудида содир бўлди. Қизча сувда сузаётиб, бирдан негадир сув юзасига чиқа олмаётганини англаб етган. Маълум бўлишича, сузиш ҳавзаси ичидаги кучли фильтр Дорсининг сочларини тортиб кетган. "Тузоқ"қа тушган қизча икки дақиқача сув остида қолиб кетди.

Дорси ва унинг ота-онаси бахтига меҳмонхонада яшовчилардан бири ўша ердан ўтаётиб, чўкаётган болани кўриб, унга ёрдамга шошилган. Қизни қутқариш учун унинг сочларини механизмдан қўли билан узиб ташлашга тўғри келган.

Дорси сув юзасига олиб чиқилганида ҳушсиз бўлган. Қизда ўткир кислород етишмовчилиги ва ўнг ўпкада суюқликнинг кўплиги аниқланган. Қизга ўша ернинг ўзидаёқ тиббий ёрдам кўрсатилди, кейин эса шифохонага етказилди - у ҳозир ҳам шифокорларнинг қатъий назорати остида.

Мавзуга оид