Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек-тожик давлат чегарасининг ўтиш чизиғига оид масалалар муҳокама қилинди
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг уч кунлик учрашуви якунланди. Унда тожик-ўзбек давлат чегарасининг делимитация ва демаркация масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда ўзбек-тожик давлат чегарасининг қолган қисмларидаги ўтиш чизиғига оид тегишли масалалар муҳокама қилинди. Учрашув якунида баённома имзоланди, деб хабар берди “Азия Плюс” Тожикистон ташқи сиёсат идораси ахборот департаментига асосан.
Музокараларда Ўзбекистон делегациясига алоҳида топшириқлар бўйича элчи Илҳом Неъматов, Тожикистон делегациясига эса ТИВ раҳбари ўринбосари Маҳмадшариф Ҳақдод бошчилик қилди.
Шу билан бирга, “АП”нинг ҳукумат доираларидаги манбаларга асосан хабар беришича, Ўзбекистон ва Тожикистон жорий йил охирига қадар икки давлат чегарасидаги баҳсли қисмлар билан боғлиқ бўлган масалалар борасида тўлиқ келишиб олишлари, ҳамда тегишли халқаро келишувни имзолашлари мумкин.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасининг асосий ўтиш линияси келишиб олинган ва икки давлатнинг ўзбек-тожик Давлат чегараси тўғрисидаги 2002 йилдаги Битим билан мустаҳкамланган. У ҳар икки мамлакат парламенти томонидан ратификация қилинган.
Бугунги кунда икки давлат мамлакатнинг 60 километрлик чегараси мувофиқлаштирилмаган.
Мавзуга оид
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
22:20 / 09.05.2026