Жаҳоннинг энг яхши ва энг ёмон йўллари рейтинги эълон қилинди
Энг ёмон автомобиль йўлларига эга мамлакат сифатида Молдова тан олинди. Энг яхши йўлларга эга давлатлар рейтингида эса Франция, БАА, Португалия ва Уммон етакчилик қилишмоқда.
World Economic Forum халқаро ташкилоти энг яхши ва ёмон автомобиль ҳамда темир йўлга эга давлатларнинг рейтингни тузиб чиқди.
Энг ёмон автомобиль йўлларига эга беш давлат ичида Ҳаити, Руминия, Мўғулистон ва Гвинея бор. Молдова эса автомобиль йўллари сифати бўйича энг сўнгги — 140-ўринни эгаллади.
Энг яхши йўллар ўнлигига, шунингдек, Швейцария, Австрия, Ҳонгконг, Финляндия ва Германия киритилган. МДҲнинг айрим давлатларидан Озарбойжон — 60-ўрин, Тожикистон — 97-ўрин, Қирғизистон — 131-ўрин, Россия Федерацияси — 134-ўрин, Украина — 135-ўринни эгаллаган. Ўзбекистон рейтингга киритилмаган.
Энг яхши темир йўл инфратузилмасига эга ўн давлат рейтинги эса қуйидагича кўрниш олган: Швейцария, Япония, Ҳонгконг, Франция, Сингапур, Финландия, Германия, Испания, Нидерландия ва Жанубий Корея.
МДҲ ва Болтиқбўйи давлатларидан Украина (24-ўрин), Қозоғистон (29-ўрин), Россия (30-ўрин), Латвия, Гуржистон ва Озарбойжон (33–35-ўринлар), Тожикистон (43-ўрин), Эстония (44-ўрин), Молдова (68-ўрин), Қирғизистон (77-ўрин) жами 140 давлатни қамраб олган рейтингда ўзига мос ўринларга жойлаштирилган. Ўзбекистон ушбу рейтингга ҳам киритилмаган.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
11:49 / 06.11.2024