2017-2018 ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси 14 фоизга оширилди
Бугун, 7 июнь куни Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлар қабулига бағишланган анжуман ўтказилди. Унда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат Тест Маркази директори Мажид Каримов, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ректори Садриддин Туробжонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев, Тошкент давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори Мансурхон Камоловлар чиқиш қилишди.
Анжуманда иштирок этган "Кун.уз" ходимига кўра, унда Ҳаракатлар стратегиясига асосланиб, Президент томонидан 2017 йил 20 апрелдаги 2909-сонли "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор қабул қилингани ҳамда унинг моҳияти алоҳида қайд этилди. Олий ўқув юртлари олдига жаҳоннинг етакчи илмий-таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, минтақа талаблари ва кадрлар тайёрлаш орасидаги алоқани муносиб таъминлаш, педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, ОТМ илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш каби масъулиятли вазифалар қўйилгани маълум қилинди.
Таъкидлаш жоизки, дастур қабул қилиниши орқали ОТМларга қабул квоталарини 18 фоизга ошириш ва ОТМлар ўқув дастурига камида 350 нафар юқори малакали мутахассис, ўқитувчи ва олимларни жалб қилиш кўзда тутилган. Қабул квотасининг кенгайиши барча олий таълим муассасаларида босқичма-босқич амалга оширилиши қайд этилди.
Шу йилнинг 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2955-сонли "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги қарор қабул қилинди. Мазкур ҳужжатда бир қатор янгиликлар мавжудлиги таъкидланди. Жумладан, қабул квотаси ўтган йилга нисбатан деярли 10 мингтага (14 фоизга), 57 907 дан 66 316 тага кўпайтирилгани маълум қилинди. Шунингдек тўлов-шартнома пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул жорий этилиши айтилди.
Мавзуга оид
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023