Бектемир туманида қўшмачилик қилган шахс аниқланди
Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Ҳуқуқбузарликлар профилактика куни деб эълон қилиниши маҳаллалардаги осойишталик, хотиржам ҳаётнинг таъминланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
ИИВнинг Кун.uz’га маълум қилишича, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” жорий этилганидан бошлаб ҳозирги кунга қадар содир этилган жиноятлар сони ўтган йилга қараганда 6,7 фоизга камайишига эришилди. Жиноятнинг оғир турларидан қотиллик 19,1 фоизга, босқинчилик 13,0 фоизга, безорилик 34,7 фоизга ва тан жароҳати етказиш 11,2 фоизга камайди. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиши бўйича аҳоли билан мунтазам равишда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, ўтказилган тадбирлар давомида профилактика инспекторлари томонидан аниқланган Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи Б. Икромовнинг хонадони текширилганида, Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи С. Саидов ва наманганлик Р. Амирбековаларга 20.000 сўм эвазига, жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, гувоҳлар иштирокида қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган. Худди шундай ҳолатлардан бири Бектемир туманида ҳам аниқланган Фарғона вилоятилик Ш. Фармонова Ф.Йўли кўчасидаги кўприк остида Самарқанд вилоятида яшовчи Х. Орипова ва Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи Р. Авазовни 50.000 сўм пул эвазига, жинсий алоқа қилишлари учун қўшмачилик қилаётганлиги аниқланиб, гувоҳлар иштирокида қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Асосий эътибор, вояга етмаганлар ва ёшлар тарбиясига қаратилиб, ўқувчи ва талабаларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларнинг таълим муассасаларидаги давоматини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида, дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмаган ўқувчилар аниқланиб, таълимга қайтарилди. Фарзандларини назоратсиз қолдирган ота-оналар ва таълим муассасалари ходимларига тегишли чоралар кўрилди.
Мавзуга оид
16:11 / 17.11.2024
Пробация бўлинмалари ходимларининг ваколатлари кенгайтирилди
12:10 / 24.10.2024
Ўқувчилар ота-оналари қайси маҳсулот истеъмолига рухсат бермаслиги айтилди
12:58 / 17.10.2024
Сирдарёда 1-синф ўқувчиси игна санчиш билан жазоланаётгани айтилмоқда
12:10 / 10.10.2024