Ўзбекистон | 11:22 / 07.06.2017
22055
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд аэропорти вақтинча хизмат кўрсатмайди

«Самарқанд» халқаро аэропорти бир ой мобайнида ёпиқ бўлади. Самолётлар қабул қилинмайди. Бунга учиш-қўниш йўлагида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб сифатида айтилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд телевидениеси хабар қилмоқда.

Шу муносабат билан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Самарқандга парвоз қиладиган авиарейсларни Бухоро халқаро аэропортига ўтказишини маълум қилди. Бу ўзгаришлар 1-31 июль кунлари амалга ошириладиган авиапарвозларга тааллуқли бўлади. 

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси ҳам 2017 йил 4 июлдан 1 августгача ўз парвозларини Самарқанддан Навоий халқаро аэропортига ўтказаётганини эълон қилди. Йўловчилар Шереметьево — Навоий — Шереметьево бўйича парвоз қилишади, дейилади авиакомпания хабарида. Бунда «Аэрофлот»нинг қўшимча қилишича, йўловчиларни Навоийдан Самарқандгача ер усти транспортида етказишни зиммасига олмайди. 

Бугунги унда «Самарқанд» халқаро аэропорти йилига 300 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсата олади. Унда сўнгги реконструкция 2009 йилда амалга оширилган эди. Ўшанда, аэровокзал комплекси, тижорат омборхонаси, перрон, самолёт ангари таъмирланганди. 

Мавзуга оид