Жаҳон | 15:14 / 08.06.2017
12455
2 дақиқада ўқилади

Македония НАТОга аъзо бўлиш учун номини ўзгартиришга рози

Македония бош вазири Зоран Заев маълум қилдики, НАТО таркибига Собиқ Югославия Македония республикаси номи билан киришга тайёр. Бу фикрни республиканинг альянсга кириши жараёнини тезлаштириши учун Греция ҳам маъқуллаган.

7 июнь куни Греция бош вазири Алексис Ципрас Заевни лавозимга киришгани билан табриклаган ва Афинанинг Македония давлати номи бўйича баҳсдаги позициясини билдирганди.

Бугун Македония ҳукумати раҳбари яқин ойлар ичида Скопьега НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ташриф буюриши кутилмоқда. Бу эса мамлакатнинг ташкилотнинг тўлақонли аъзоси бўлиши йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкин.

"Икки йўл бор: ёки муаммолар ҳал қилинади, ёки вақтинчалик ном билан НАТОга кирамиз ва Греция билан мамлакат номланиши борасидаги музокараларни давом эттирамиз. Улар бизнинг ЕИга кириш истагимиз ҳам кучли эканини яхши билишади", деган МРТ телеканали орқали чиқиш қилган Заев.

Грецияда Македония номли вилоят мавжудлиги сабабли Афина ушбу давлатнинг НАТО ҳамда Европа Кенгашига аъзо бўлишига тақиқ қўйиб келмоқда. Мазкур масалага ечим топилиши 24 йилдан буён давом этиб келаётган баҳсларга нуқта қўяди.

Мавзуга оид