«Чегаралар очиқ бўлиши керак». Мирзиёев ва Атамбоев «соатларни мослашди»
ШҲТнинг Остона саммити доирасида Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев билан учрашди.
Ўзбекистон раҳбари Қирғизистон президенти билан бу галги учрашуви икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ҳамкорлик алоқаларни кенгайтиришда муҳим босқич бўлиши, Самарқанддаги учрашувда эришилган келишувларни мазмунан бойитишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, «Самарқандга ташрифдан кейин томонлар исталган вақтда соатларни солиштириб олиш имкониятига эга бўлади».
«Бугунги соатларни солиштириб олиш шуни билдирадики, бизнинг барча соҳалардаги муносабатларимиз ривож топмоқда. Товар айланмаси ҳажми сезиларли даражада ўсган, чегара ҳудудларимиздаги алоқалар мустаҳкамланган. Сиз билан қаерда учрашсак, биз фақат олдинга ҳаракатланганмиз», деган Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти кейинги пайтларда икки давлат ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада фаоллашганини таъкидлаган.
«Агар биз корхоналаримиз ҳамжамиятини тузсак, улар кўп ишларни амалга ошириши мумкин. Жиддий ютуқларга эришамиз. Энг асосийси, биз ўртамизда чегаралар бўлишини истамаймиз. Бизда очиқ чегаралар бўлиши керак», — деган Ўзбекистон президенти.
Алмазбек Атамбоев ўзбек ва қирғиз халқларининг азалий қардошлик муносабатлари, урф-одат ва анъаналари ўхшашлиги ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантиришда муҳим омил бўлаётганини қайд этди.
«Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси икки қардош халқ манфаати йўлидаги тинчлик ва дўстлик чегараси бўлиши керак», — деган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев.
Мавзуга оид
21:21 / 17.10.2024
Ўзбекистоннинг ШҲТ бюджетидаги улуши маълум бўлди
15:39 / 08.07.2024
ШҲТ яна кенгайди. Бу ташкилотнинг амалий эмас, декларатив характерини кучайтирадими?
18:48 / 04.07.2024
«Қарама-қаршилик ва протекционизм жаҳон иқтисодиёти парчаланиши ва етказиб бериш занжирлари узилишига сабаб бўлмоқда» — Шавкат Мирзиёев
15:22 / 04.07.2024