Жаҳон | 15:25 / 09.06.2017
12589
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон ва Покистон ШҲТ аъзосига айланди

ШҲТга аъзо давлатлар етакчилари ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш жараёнининг якунланиши ҳақидаги қарорни имзолашди.

РИА Новости’нинг хабар беришича, экстремизмга қарши кураш бўйича конвенция ҳам имзоланган.

Аввалроқ Ўзбекистон Президерти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев ва Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашгани ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ва Покистонни ШҲТга қабул қилиш жараёни 2015 йилда бошланган эди.

ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун Ҳиндистон ва Покистон мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум 2016 йил июнда ШҲТнинг Тошкент саммитида имзоланган эди.

Саммитда сўзга чиққан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга аъзо давлат мақомига эга бўлиши кўп режали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун буткул янги имкониятларни тақдим этишини таъкидлаб ўтди.

ШҲТ раҳбарлари ШҲТнинг экстремизга қарши кураш бўйича Конвенциясини имзолаб, Халқаро терроризмга қарши биргаликда курашиш тўғрисидаги баёнотни қабул қилди.

ШҲТга аъзо давлатлар Кенгаши йиғилиши доирасида 2017−2018 йилларда туризм соҳасида ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлиги дастурини амалга ошириш бўйича Ҳамкорликдаги ҳаракатлар режаси ҳамда ШҲТ Котибияти ва Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ўртасида ўзаро тушуниш тўғрисидаги Меморандум ҳам имзоланди.

Мавзуга оид