Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент отлиқ бўлинмалари йил охиригача фаолиятини бошлайди
Иллюстратив фото
Ўзбекистон ИИВ Тошкентда ташкил этиладиган отлиқ бўлинмаларига Россиядан Орлов зотли отларини харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ пост-патрул хизмати бригада бошлиғи ўринбосари Муродилла Алиқориев шу ҳақда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон вакиллари яқин орада Россияга боради ва у ерда отларни харид қилиш музокараларини олиб бориш баробарида Европа минтақасидаги энг йирик отлиқ бўлинма фаолияти билан танишиб келади.
"Барча махсус жиҳозлар Россия ҳамда бошқа хорижий мамлакатлардан харид қилинади. Хизмат бошланишининг дастлабки босқичида россиялик мутахассисларни жалб этиш кўзда тутилган. Отлиқ бўлинмалар йил охиригача шаҳарнинг маркази кўчаларида патруллик қилишини режалаштираяпмиз", — дея қайд этди ИИББ вакили матбуот брифингида.
Отлиқ бўлинма Тошкент ипподроми ҳудудида жойлашади. Отлиқ бўлинмада 50 та от бўлади. Ходимлар бир жуфт бўлган ҳолда хизмат вазифасини ўташади. Шунингдек, улар оммавий тадбирлар чоғида жамоат тартибини сақлашга кўмаклашади.
Мавзуга оид
16:48 / 15.05.2026
“Кичик йўлда 120 км/соат тезликда ҳайдади” – Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими ЙТҲга учради
10:39 / 02.05.2026
Жиноятни босди-босди қилиб беришини айтиб пул олган ИИБ ходими ушланди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
13:58 / 25.04.2026