Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвада «Темир бўри» бошланди
Литвада НАТОга аъзо давлатларнинг 5 минг нафардан ортиқ ҳарбийси иштирокида «Темир бўри-2017» ҳарбий-ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Литва Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатган.
«Мамлакатнинг жанубий, марказий ва шарқий қисмларида ўтказиладиган машғулотларда Литва ва НАТОнинг 9 давлатидан бўлган жами 5,3 минг ҳарбий қатнашмоқда», — дейилган вазирлик сайтида.
Қайд этилишича, ҳарбий манёврларда АҚШ, Буюк Британия, Польша ва Португалиядан келган ҳарбийлар қатнашади.
Машғулотлардан асосий мақсад Литвадаги ҳарбий бўлинмаларнинг мувофиқликда ҳаракатланиши ва жанговар тайёргарлигини кўздан кечириш ҳисобланади.
Ҳарбий манёврлар 23 июнга қадар давом этади.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
10:56 / 27.05.2026
Латвия ва Литва Россия элчиларини чақиртирди
09:37 / 25.05.2026