Жамият | 10:15 / 12.06.2017
26299
3 дақиқада ўқилади

MAXIM антиперспиранти – жазирама иссиқда энг яхши ечим

Ёз фасли ҳам кириб келди ва биз мазали мевалар, узоқ кутилган таътил, тоза ҳавода тунгача сайрлардан баҳра оламиз. Ва албатта, бизни кундуз кунлари жазирама, чилла, +45 даража иссиқ кутмоқда. Ҳатто +30 даража иссиқда кўпчилик нозик масалага дуч келмоқда: кийимдаги нам излар, аниқроқ қилиб айтганда – терлаган қўлтиқ. Тўғри, бу ёқимли мавзу эмас, аммо унинг ечими бўлмаганида у ҳақда гапирмасдик. Ечим эса бор. MAXIM антиперспиранти нафақат терини қуруқ сақлайди, балки ёқимсиз ҳидлардан ҳам халос этади.

MAXIM антиперспиранти АҚШда ишлаб чиқарилган бўлиб,  гипергидроз (юқори тер ажралиши)га қарши машҳур восита ҳисобланади. Уни кафт, бел қисми, оёқ юзаси (дозировкада 30% таъсир қилувчи модда) ва ҳатто юзга (дозировкада 10,8% таъсир қилувчи модда) суртиш мумкин. Антиперспирантдан эркаклар ҳам, аёллар ҳам фойдаланиши мумкин.

MAXIM – бу ҳар бир уйда учрайдиган оддий классик дезодорант эмас. Дезодорантнинг вазифаси – сизни ёқимсиз ҳиддан халос қилиш, MAXIM антиперспиранти эса тери ажралишига тўсқинлик қилади. Антиперспирантнинг фаол компоненти – алюминий хлорид тери оқсилига таъсир ўтказиб, антиперспират суртилган қисмни қуруқ сақлайди. Организмда тер ажралиш жараёни ўзгаради ва у бошқа қулай жойлардан чиқиб кетади. Инсон организмида 6 миллиондан зиёд тери тешикчалари бўлгани учун ортиқча нам чиқиши сезилмай ўтади.

Антиперспирантни суртиш техникаси ҳам ажралиб туради. Оддий дезодорантни душ қабул қилгандан кейин уйдан чиқиб кетиш олдидан суртасиз ва бир неча соатдан кейин унинг самарадорлигига шубҳа қила бошсайсиз. MAXIM эса тоза терига кечқурун суртилади ва у бир неча кун давомида кучини йўқотмайди. Шу тариқа у муаммолар манбаига таъсирини ўтказади ва дастлабки ўзгаришларни биринчи икки кунда сеза бошлайсиз.

Maxim аёллар учун ҳам , эркаклар учун ҳам (дозировкада 20% таъсир қилувчи модда), шунингдек, жуда сезгир терига эга бўлганларга ҳам мос келади (дозировкада 10,8% таъсир қилувчи модда). Душ қабул қилишингиз, одатий кун тартибини ўтказишингиз, косметикангизни ишлатишингиз мумкин – булар антиперспирантнинг самарадорлигига таъсир қилмайди.

MAXIM антиперспиранти таркибида спирт йўқ ва у ҳеч қандай ҳидга эга эмас. У тез қурийди ва кийимда из қолдирмайди. Бир марта суртилгач, унинг таъсири бир неча кун давом этади. 35 мл ҳажмдаги флакон 6 ойдан 12 ойгача етади.

Бир йил аввал ушбу препаратни онлайн орқали чет элдан буюртма орқали қўлга киритиш мумкин эди. Mir Max Pharm Trade расмий дилери туфайли антиперспирантни Ўзбекистондаги кўплаб дорихоналардан топиш мумкин бўлди. Уни нақд пул ва терминалга ҳам сотиб олса бўлади.

Батафсил маълумот: +998 99 865 00 55 / +998 71 207 5555 / +998 71 207 0055

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид