Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ар-Риёд Қатарни қамал қилганини рад этди ва унга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
Вашингтонга сафар билан келган Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Қатарга қарши киритилган чораларни қамал эмас, бойкот деб атади ва қиролликнинг Қатарга ёрдам жўнатишга тайёрлигини билдирди.
"Техник жиҳатдан бу қамал эмас. Биз уларга ҳаво ҳудудимиздан фойдаланишни тақиқлаш ҳуқуқимиздан фойдаланмоқдамиз. Биз оилаларга давлатдан давлатга ўтишга рухсат берганмиз, биз уларни айирмаяпмиз ва зарур бўлса, Қатарга озиқ-овқат ва дори-дармон тақдим қилишга тайёрмиз", деб айтди ал-Жубайр америкалик ҳамкасби Рекс Тиллерсон билан учрашув олдидан.
Ал-Жубайрнинг айтишича, Қатарнинг денгиз портлари ва аэропортлари очиқ, уларга нисбатан қамал йўқ, киритилган тақиқлов эса фақатгина Қатар самолётларига тегишлидир. "Қатар истаган жойига товарлар етказиши мумкин, шунчаки улар бизнинг ҳудудий сувларимизга кирмаслиги лозим", деб таъкидлаб ўтди ал-Жубайр.
Мавзуга оид
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026