Дрондан фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди
Ўзбекистонда мамлакат ҳаво ҳудудидан рухсатсиз фойдаланганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан ноқонуний (рухсатсиз) фойдаланиш, жумладан учувчисиз бошқариладиган учар қурилмалар томонидан ҳам, энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма баробаридан юз баробаригача жарима ёки қонунбузарлик буюмларини мусодара этган ҳолда ўн беш суткага маъмурий қамоққа олиб келади.
Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан ноқонуний (рухсатсиз) фойдаланиш, жумладан учувчисиз бошқариладиган учар қурилмалар томонидан ҳам, маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан сўнг такрорий равишда амалга оширилган, ўрта оғирликдаги ёки оғир тан жароҳатига сабаб бўлган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг юз баробаридан икки юз эллик баробаригача жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади, дейилади қонунда.
Шундай хатти-ҳаракат инсон ўлимига сабаб бўлган бўлса – уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Бундай ҳаракат инсонларнинг қурбон бўлиши; фалокат; бошқа оғир оқибатларга олиб келса, беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
09:59 / 13.11.2024
Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонун татбиқ этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди
10:47 / 11.11.2024
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
10:58 / 07.11.2024
Хитойда 158 км магистрал йўл дронлар ёрдамида қурилди
15:01 / 05.11.2024