Спорт | 11:27 / 14.06.2017
17433
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 учун стадион қурилиши вақтида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида 2018 йилги жаҳон чемпионати учун стадион қурилиши вақтида ишчилардан бири бахтсиз воқеа қурбонига айланган.

«Коза» манбаси берган маълумотга кўра, 13 июнь куни Ўзбекистон фуқароси бўлган, «Нижний Новгород» стадиони қурилишида ёлланма ишчи сифатида меҳнат қилган шахс баландликдан йиқилиб ҳалок бўлган. Ҳодисага хавфсизлик чораларига риоя қилинмагани сабаб сифатида кўрилмоқда.

Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам ишчининг ўлимини тасдиқлаган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид