Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония визасини олиш учун ариза бериш тартиби соддалаштирилди
Фото: nihonbox.com
Япония томони Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга бўлган шахслар томонидан Японияга қисқа муддатли виза (90 кундан ошмаган муддатга) олиш учун ариза бериш тартибининг соддалаштирилгани ҳақида расман хабардор қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълумот берган.
Соддалаштирилган тартиб қуйидагиларни ўз ичига олади:
1) ишбилармонлик мақсадлари билан боғлиқ бўлган, маданият ва интеллектуал меҳнат учун сафар қилиш соҳаларини кенгайтириш. Фуқаро айни шу виза билан Японияга қайта ташриф буюрганда, ундан туристик мақсадларда ҳамда қариндош ва танишларини зиёрат қилиш мақсадларида фойдаланиши мумкин;
2) давлат ташкилотлари, Япония фонд бозорларида рўйхатга олинган ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган компаниялар ходимларига ҳамда Японияга аввал ҳам ташриф буюрган аризачиларнинг кўп марталик қисқа муддатли визалари амал қилиш муддатини уч йилдан беш йилга узайтириш;
3) бир марталик қисқа муддатли виза олиш учун ариза билан мурожаат қилинганда кафолатлаш тизимини бекор қилиш.
Керакли ҳужжатлар рўйхати ва ариза билан мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги тўлиқ маълумотни Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси веб-сайтидан олиш мумкин.
Мавзуга оид
21:06 / 26.01.2026
Японлар пандалар билан хайрлашмоқда – ўзаро муносабатлар ёмонлашгани туфайли Хитой уларни қайтариб олмоқда
14:44 / 23.01.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун Японияда ойига камида 2 минг доллар маош таклиф этилмоқда
11:47 / 21.01.2026
Синдзо Абэни отиб ўлдирган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди
15:57 / 20.01.2026