Польша йилига 2,5 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлашни режалаштирган
Ўзбекистон Польшанинг “JP Construct sp.z.o.o.” компанияси билан Ўзбекистон фуқароларини мазкур мамлакатга ишга жалб қилиш ва ёллаш тўғрисида битим имзолади.
Компания Европанинг ушбу давлатида йилига 2,5 минг ўзбекистонлик фуқарони иш билан таъминлашни режалаштирган. Жорий йил март ойида агентлик делегацияси Польшага ташриф буюрди. Лодзин ва Люблин ҳудудлари губернаторлари билан учрашувларда агентлик тақдимоти ўтказилди ҳамда мазкур ҳудудларнинг йирик бизнес тузилмалари учун брифинглар ташкил қилинди. Кўплаб етакчи компаниялар билан келажакдаги ҳамкорлик бўйича ҳужжатлар имзоланди.
Ҳозирги кунда “JP Construct sp.z.o.o.” компанияси 50 нафар кишини танлаб олди. Яқин кунларда улар ушбу мамлакатга кетишади. “Арроу” кадрлар агентлиги ҳайдовчилар, музлаткичли цехлар учун ишчилар, бошқа ихтисосликлар бўйича мутахассислар сўраб мурожаат қилган. Улар оддий талабларни қўйишмоқда, яъни ходим меҳнатга лаёқатли ва соғлом, малака ҳамда тажрибага эга бўлиши, борадиган мамлакатнинг тили ва қонунларини маълум даражада билиши лозим.
Мавзуга оид
11:30 / 31.10.2024
Уч ҳудудда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
10:20 / 21.10.2024
Boeing иш ташлаган ходимларига маошни 35 фоизга оширишни таклиф қилмоқда
09:10 / 14.10.2024