Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bloomberg: Tesla Хитойда электромобиллар йиғишни бошлаши мумкин
АҚШнинг Tesla компанияси Хитойда электромобиллар йиғишни бошлаш бўйича келишувни тузишга яқин. Бу ҳақда 19 июнда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Tesla бу масала бўйича Шанхай маъмурияти билан музокараларни якунламоқда. Расман битим жорий ҳафтада эълон қилиниши мумкин, чунки томонлар барча шартлар бўйича келишиб олишган.
Шартнома лойиҳасида Tesla ва камида битта Хитой компанияси иштирокида қўшма корхона яратиш кўзда тутилган. Битим Tesla’га ўз автомобилларини 25 фоизлик солиқ тўламаган ҳолда сотиш имконини беради. Ҳозирча эса Tesla машиналари Хитойда АҚШдагидан қимматроқ туради. Ўтган йил АҚШ компаниясининг Хитойдаги савдо ҳажми уч баробарга ошиб, 1 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилганди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
08:22 / 26.06.2026