Ўзбекистон | 16:11 / 20.06.2017
47768
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўзгарди

Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда дастлаб Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов раислик қилган, кейинроқ республика бош вазири Абдулла Арипов раислик қила бошлаган.

Кун.uz мухбирининг хабар беришича, қурултойда ташкилий масала кўрилган. Шу кунга қадар Савдо-саноат палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Алишер Эркинович Шайхов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Алишер Шайхов . Фото: Chamber.uz

Унинг ўрнига Президент тақдимига кўра Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Адҳам Икромов тайинланган.

Икромов Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ректори сифатида ишлаб келаётганди. "

Адҳам Икромов. Фото: "Кун"

Маълумот учун, 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Фармон аввало тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ва бизнеснинг қонуний манфаатлари муҳофазасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолияти тубдан такомиллаштирилишини назарда тутади.

Айрим манбаларга кўра, Алишер Шайхов Европа давлатларидан бирида Ўзбекистоннинг элчиси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид