Ўзбекистон | 16:22 / 21.06.2017
7829
3 дақиқада ўқилади

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ШҲТ саммити якунларига бағишланди

Жорий йилнинг 21 июн куни Халқаро пресс-клубда Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари, Ўзбекистонинг ташқи сиёсати бўйича долзарб масалаларга бағишлаган анжуман бўлиб ўтди. 

Тадбирда Олий мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро прес-клуб Жамоатчилик кенгаши раиси Содиқ Сафоев, Сенатнинг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризим масалалари қўмитаси раиси Алишер Қурманов ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ҳудудий аксилтерор тузилмаси директори Евгений Сисоевлар спикер сифатида иштирок этди. 

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 июнь кунлари ШҲТ саммити доирасида Остона шаҳрига қилган ташрифи давомида ШҲТга аъзо бир қатор давлат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республика бош вазири Навоз Шариф, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Испания қироли Филип VIлар билан икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларида музокаралар ўтказди.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги йиғилишларида иштирокчилар ўзаро савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-маданий, транспорт ва гуманитар соҳалардаги алоқаларининг мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли масалаларни муҳокама қилдилар. Ташкилотнинг 2025 йилгача ишлаб чиқилган ривожланиш стратегияси доирасидаги 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режасининг бажарилиши ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида туризм соҳасининг ривожланишига алоҳида урғу берилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида яна эътиборга молик ҳодиса, Ташкилотга янги расмий икки давлат - Ҳиндистон ва Покистон Республикалари қабул қилиниб, ушбу давлатларнинг байроқлари ШҲТ штаб-квартираси олдида кўтарилди. Саммитнинг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқида Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев Афғонистондаги вазиятнинг барқарорлаши минтақада хавфсизлик ва барқарорликнинг асосий гарови эканлигини алоҳида такидлади. Шунингдек, Давлатимиз раҳбари Ташкилотга аъзо давлатларининг темир йўл соҳаси раҳбарлари ўртасида тез-тез музокаралар ташкил этилиши ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги транспорт алоқаларининг ривожланишига хизмат қилишини таъкидлади.

Саммит якунларига кўра, Остона декларацияси қабул қилинди. Ушбу декларация ШҲТ давлатларинг турли соҳалардаги амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва ҳамкорлигини мустаҳкамлашни ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади. Шу куннинг ўзида Президент Шавкат Мирзиёев Остона ЭКСПО-2017 кўргазмасининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этди.

Мавзуга оид